Facebook фойдаланувчилари Американинг Жанубий Каролина штатида яшовчи Антли Стэйтен томонидан берилган масаланинг ечимини зўрға топишди. У ўзининг шахсий профилида топишмоқли пост нашр этди.

Антли қўлида иккита карточка ушлаб тушган суратини қўйди. Биринчисида у масала шартини ёзди: "Хато топганингда бу пост билан ўртоқлаш". Иккинчисида эса тўққизта рақам ёзилган жадвал чизилган. 

Маълум бўлишича, топишмоқ жавобини рақамли жадвалдан эмас, қоғозда ёзилган матндан излаш керак бўлган. Стэйтен "хато" сўзини атайин нотўғри ёзган - mistake ўрнига mitsake.

18 майда қолдирилган пост билан бир ҳафта ичида деярли 400 киши ижтимоий тармоқдаги дўстлари билан ўртоқлашган. Бундан ташқари мазкур пост 60 мингта "like" тўплаган. Аксарият фойдаланувчилар топишмоқнинг ечимини топиш учун анча вақт керак сарфлашганига иқрор бўлишди. Хато дастлаб жадвалдан қидирилган, баъзилар суратдан хато топишга уриниб кўришган - Антлининг кийимлари ва суратдаги икир-чикирларни яхшилаб кўздан кечиришган.