Япон автомобиль компаниялари Takata фирмасининг хавфсизлик ёстиқчиларидаги носозлик туфайли мамлакатдаги 7 млн автоуловни чақириб олади. Бу ҳақда 27 май куни Япония ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги хабар қилган.

Айнан қайси автокорхоналар ва қайси моделлар чақириб қолиниши мумкинлигига ойдинлик киритилмаган. Япон транспорт вазирлигининг баёнот беришича, мамлакатда хавфсизлик ёстиқчалари муаммоси бор автоуловлар сони 19,6 млн донага етган.

Япониянинг Takata компанияси 2014 йилдан буён жанжаллар марказида. АҚШ ҳукуматининг аниқлашича, автоҳалокат пайтида компания томонидан тайёрланган хавфсизлик ёстиқчалари тўғри очилмайди. Улар ҳатто ҳайдовчига қарата майда металл парчалари ҳам “отиши” мумкин экан. Айнан шу сабаб 11 киши ҳалок бўлган, уларнинг 10 нафари АҚШ фуқароларидир.