«Арсенал» Бельерин учун «Барселона»дан 40 млн евро сўради

Спорт 27 Май 2016 2062

«Арсенал»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин «Барселона» жамоасининг ёзги трансферлардаги асосий мақсадларидан бири бўлиб турибди.

Каталонияликлар клуби ушбу 21 ёшли футболчини Даниэл Алвеснинг муносиб ўринбосари сифатида кўрмоқда. Алвес ёзда «Ювентус» сафига бориб қўшилиши кутилмоқда.

Sport.es нашри маълумотига кўра, «Арсенал» Бельерин учун таклиф юборган «Барселона»га футболчининг трансфер баҳоси камида 40 миллион еврони ташкил этиши ҳақида жавоб қайтарган.

Жорий мавсумда АПЛнинг 36та туридаги ўйинларда иштирок этган ёш футболчи 1 гол урган ва 5та голли узатма муаллифи бўлган. У мавсумнинг рамзий терма жамоасига ҳам киритилди. Қайд этиш керакки, Бельерин каталонияликлар жамоаси мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар