Жорий ҳафтада актриса Асал Шодиеванинг Instagram’даги саҳифасининг хакерлар қўлига тушиб қолгани воқеаси ижтимоий тармоқларда шов-шувларни келтириб чиқарди.

Шоҳруххоннинг продюсери Иззатилла Намозович эса бир оз аввал kun.uz таҳририятига қўнғироқ қилган ҳолда, актриса Асал Шодиеванинг аккаунти Малика савдо марказида фаолият юритиб келаётган махсус мутахассис – Шаҳзод Акромович томонидан тикланиб, “сохта эгаси” қўлидан қайтариб олиб қўйилгани, шу уч тўрт кун ичида “Асал Шодиева” томонидан санъаткорларга юборилган турли таҳдид ва шунга ўхшаш йўлланган хатлар унинг ҳақиқий эгаси томонидан йўлланмаганини маълум қилди.

Айни дамда Асал Шодиеванинг Instagram’даги саҳифаси ўз эгасининг қўлида. Шундай экан, актрисанинг ҳамкасблари ва мухлислари хавотирланишига энди асос йўқ.