Австралияда бир километрли йўловчи поезди ҳаракатга тушди

Жаҳон 27 Май 2016 4787

Австралияда 1,1 км. узунликка эга йўловчи поезди ишга тушди. «Ган» (Ghan) таркибида 44 та вагон бор. The Daily Mail’нинг маълум қилишича, аввал поезднинг узунлиги 200 метр бўлиб, вагонлари сони 30 та бўлган.

Шу маънода, янгиланган «Ган» Австралиядаги энг узун поезд бўлди. 22 май куни у мамлакат бўйлаб биринчи саёҳатини бошлади ва жанубий Аделаидадан шимолий Дарвингача кезиб чиқди. Саёҳат уч кун давом этди.

 «Ган»нинг ўртача тезлиги соатига 85 км.ни ташкил этади. У соатига 116 км. тезликкача чиқа олади. Умумий оғирлиги 2,2 минг тонна. Уни иккита локоматив тортади.

ар йилнинг май ойидан августига қадар мамлакатнинг жанубидан шимолига томон ҳаракатланади. 

 «Ган»нинг илк вакили 1929 йилда ҳаракатланган эди. 1980 йилда ҳаракатдан тўхтатилган эди.    

Маълумот учун: дунёдаги энг узун поезд Бельгияда ҳаракатланади. Унинг узунлиги 1,7 км бўлиб, 70 та вагондан иборат. Оғирлиги эса 2,7 минг тонна. У 1991 йилдан буён ҳаракатда.

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30114 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42364 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158835 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45029 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 175 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 824 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 441 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1985 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 178 Спорт
Кўпроқ янгиликлар