БААда ёш йигит ўз юртига депортация қилиниши учун полиция автомобилларига шикаст етказди

Жамият 27 Май 2016 4216

Ажман полицияси осиёлик ёш йигитни полиция ходимларига тегишли олтита транспорт воситасининг дераза ойналарини синдиргани боис қўлга олди, у ўз мамлакатига депортация қилинишни хоҳлаган. 

Ажман полициясининг бошлиғи полковник Абдулазиз ибн Али Аш-Шамсийнинг айтишича, полиция машина ювувчилар орқали бу воқеадан хабар топган, улар Ажман полиция идорасига тегишли автомобиллар тураргоҳида бўлган. 

Полиция ходимлари зудлик билан етиб келиб, 19 ёшли гумондор шахсни қўлга олишган. У автомобилларнинг орқа ойналарини тош отиб синдирганликда айбланган. 

Айбдор полиция ходимларига тегишли Kia Rio, Nissan Patrol, Lexus ва Chevrolet русумли автомобилларига зиён етказган. 

БААга бир ой аввал келган йигит электроника компаниясида электр таъмирловчи сифатида ишлаган.

Айбланувчи шахс полицияда ўз уйига депортация қилиниш мақсадида жиноятга қўл урганини тан олди. 

Айбланувчининг иш бошқарувчиси полицияга унинг руҳий хаста экани ва бир неча кундан бери ишга келмаганини маълум қилди. "У билан ишлаш ва хулқ-атворини назорат қилиш қийин", - деди иш бошқарувчи. 

Полиция унинг ишини прокуратурага узатиб, психиатрда даволашни таклиф қилди.

 

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар