Сентябрда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига ШҲТ давлатларининг молия вазирлари йиғилади ва ШҲТ тараққиёт банкини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ раҳбари Ерлан Идрисов маълум қилган.

У ШҲТ доирасида савдо ва иқтисодий соҳаларни ривожлантириш борасида кўплаб режалар мавжудлигини қайд этган. Ташкилот аъзолари ўзаро ҳамкорлик доирасида Тараққиёт банкини ташкил этиш устида жиддий иш олиб бориши айтилган.