Кабардин-Болқория ҳудудидаги Эльбурс тоғида қутқарувчилар чўққидан тушаётиб ҳалок бўлган альпинистнинг жасадини топишди, деб хабар берди "Интерфакс". 

"Денгиз сатҳидан 5300 метр баландликда 1966 йилда таваллуд топган инглиз жонсиз ҳолда топилди", - дея маълум қилишди ФВВда. 

Қутқарувчилар жасадни Эльбурс этагидаги Терскол қишлоғига етказишади, альпинист жасади у ерда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларига топширилади.

ТАССнинг аниқлашича, британиялик асосан хорижликлардан ташкил топган 10 кишилик гуруҳ таркибида бўлган.