Еврокомиссия вице-президенти Франс Тиммерманс Европа Иттифоқи ва Туркия турклар учун визасиз тартиб тақдим қилиш шартлари бўйича сермаҳсул музокаралар ўтказганини қайд қилиб ўтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Тиммерманснинг айтишича, Европа Иттифоқи экспертлари кейинги ҳафтада бу йўлдаги охирги тўсиқларни бартараф этиш устида иш олиб бориш учун Анқарага ташриф буюришади.

"Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу ва ЕИ ишлари бўйича вазири Умар Челик билан музокаралардан кейин улар виза тартибини эркинлаштириш йўлида қолган охирги тўсиқларни енгиб ўтишда қатъиятликка эга эканликлари тушунарли бўлди" деб айтди Тиммерманс.