26 май куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинларининг очилишига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

“Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг очилишига бағишланган тантанали маросим Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтди.

“Универсиада – 2016” спорт ўйинлари машъаласини бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони, ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, Олимпиада йўлланмаси соҳиби Бектемир Мелиқўзиев ва теннис бўйича Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ҳамда 2014 йил Наманганда ўтган “Баркамол авлод” ўйинлари совриндори, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Сарвиноз Саидхўжаева ёқди.

“Универсиада – 2016” спорт ўйинлари 15 спорт тури – баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ташкил этилмоқда. Ушбу спорт турларининг деярли барчаси Олимпиада дастуридан жой олган. Унда мамлакатимиз ҳудудларида ўтган саралаш мусобақаларида ғолиб чиққан йигит-қизлар қатнашмоқда.