Хитой G7 давлатларининг қўшма декларациясида акс эттирилган Жанубий-Хитой денгизи бўйича «катта еттилик» мамлакатларининг баёнотига бутунлай норозилик билдирди. Бу ҳақида ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин жума куни брифингда маълум қилди

“Катта еттилик” мамлакати етакчилари Япониядаги саммит якунлари бўйича қўшма декларация ва яна бир қатор ҳужжатларни қабул қилишди. Декларацияда глобал иқтисодий ўсиш чора-тадбирларини тарғиб қилиш, терроризм ва коррупцияга қарши курашишда умумий тўхтамга келиш, шунингдек, халқаро муаммоларни кенг кўламда ҳал этишга келишилди. Декларацияда ёзилишича, G7 етакчилари Жанубий-Хитой денгизидаги вазият қандай тус олади ва уни тинчлик йўли ҳамда халқаро ҳуқуқ асосида қандай ҳал этилишидан ташвишда. 

"Жанубий-Хитой денгизида Хитой амалга ошираётган ишлар бизнинг суверенитетимизга мувофиқдир... Биз мазкур баёнотдан бутунлай норозимиз", — дейди Хуа Чуньин.

Унинг сўзларига кўра, G7 давлатлари Жанубий-Хитой денгизидаги ҳудудий келишмовчиликлар масаласида якдил фикрга келиши ва минтақада тинчлик, барқарорликни сақлаб қолиш учун кўпроқ иш қилиши лозим.

Япония бош вазири Синдзо Абэ бошчилигида G7 саммитида давлат раҳбарлари Барак Обама (АҚШ), Франсуа Олланд (Франция), Ангела Меркель (Германия), Дэвид Кэмерон (Буюк Британия), Маттео Ренци (Италия) ва Жастин Трюдо (Канада), шунингдек, Европа кенгаши ва Еврокомиссия раислари Дональд Туск ҳамда Жан-Клод Юнкер иштирок этишди.

Хитой ва ҳудуддаги бир қатор мамлакатлар — Япония, Вьетнам ва Филиппин ўртасида Жанубий-Хитой ва Шарқий-Хитой денгизи чегаралари устида ўзаро келишмовчиликлар мавжуд. ХХР Филиппин ва Вьетнам каби қатор давлатлар ҳудудда кескин вазиятлар авж олиши учун атайин АҚШ ёрдамидан фойдаланади, деб ҳисоблайди.