Индонезия президенти Жоко Видодо Япониядаги G7 давлат етакчилари олдидаги чиқишда Осиёдаги можороларни тинч йўл билан ҳал этиб, минтақани «кучлар намойиш этиладиган майдон»га айлантирмаслик кераклигини айтиб ўтди. Бу ҳақида Индонезия янгиликлар портали Tempo хабар беради.

"Осиёдаги барча можоролар, жумладан, Жанубий-Хитой денгизи ва Корея яриморолидаги низоларни тегишли тарзда ҳал этмоқ зарур", - дейди Видодо. 

У шунингдек, бошқа мамлакатларни минтақада можаролар келиб чиқишини олға сурмасликка чақирди.  

"Индонезия Осиё бошқа давлатлар кучини намойиш этиши учун арена ёки низолар маконига айланишини истамайди. Биз барча томонлар истисносиз халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиши шарт, деб ҳисоблаймиз ", - дея таъкидлайди Индонезия перзиденти.

Индонезия ТИВ хабар беришича, Жоко Видодо G7 давлат етакчилари билан ишчи учрашувда иштирок этди, шунингдек, «еттилик» мамлакати раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокараларни олиб боради.