Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро В.Бобоев қўлбола усулда 1,2,5 литрлик елим идишларга жойланган, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини “Косон ёғ-экстракция” АЖнинг ёрлиқлари билан қадоқлаб, истеъмолчилар кўзини шамғалат қилмоқчи бўлади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Яккабоғ туман бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда В.Бобоевнинг яшаш жойи кўздан кечирилади. Унинг уйидан ҳар хил турдаги елим идишларга қўлбола усулда қадоқланган 434 литр ва қадоқлашга тайёр 150 литр пахта ёғи, 1142 дона бўш елим идиш, жами 3 миллион 281 минг сўмлик маҳсулотлар холислар иштирокида расмийлаштирилиб олиб қўйилди.

Жиноятчига нисбатан суднинг ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.