Қозоғистон 2017 йилги ШҲТ саммитига мезбонлик қилади

Жаҳон 27 Май 2016 3957

Қозоғистон 2017 йилги ШҲТ саммитини ўтказади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов маълум қилган.

Қозоғистон ТИВ раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг молиявий назорат органлари раҳбарларининг учинчи йиғилишида иштирок этган. Бу йиғилишда 2017 йилги саммит масаласи кўтарилган.

"Қозоғистон Тошкентдаги саммитда ШҲТ раислигини Ўзбекистондан қабул қилиб олади. Бу биз учун катта аҳамиятга эга. Албатта, Қозоғистон ўз раислиги даврида ШҲТнинг кўп томонлама ривожланиш сиёсатини давом эттиради. Албатта, биз 2017 йилнинг июнида ўтказиладиган саммитга жиддий тайёрланамиз", дея Идрисовнинг сўзларини келтиради Казтаг агентлиги.

Идрисовнинг таъкидлашича, Қозоғистон ШҲТ фаолиятини янада яхшилаш учун максимал даражада ҳаракат қилади.

Тошкентндаги 2016 йилги саммит 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар