Кўмир етказиб беришда одамларни алдаган тадбиркорларнинг қинғир ишига якун ясалди

Жамият 27 Май 2016 3109

Юқоричирчиқ туман ҳокимлигидан рўйхатдан ўтиб, “Имкон Интер Бизнес” корхонасини ташкил қилган Учқун Исломов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Бўка ҳамда Пискент туманлари аҳолисига имтиёзли нархларда кўмир етказиб бериш учун “Ўзбеккўмир” ОАЖ билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

2012 йилда тузилган шартномага мувофиқ, “Имкон Интер Бизнес” корхонаси мутасаддилари “Ўзбеккўмир” ОАЖдан 2014 йилгача 3 млрд. 392 млн. 457 минг сўмлик кўмирни имтиёзли нархда сотиб олишади-ю, шартномада кўрсатилган ҳудудлардаги аҳолига етказиб беришни хаёлларига ҳам келтиришмайди. Барча маҳсулотлар терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахсларга сотиб юборилади. “Ўзбеккўмир” ОАЖга топширилган ҳисоботлар эса сохталаштирилиб, барча маҳсулотлар имтиёзли нархларда сотилган қилиб кўрсатилади.

Корхона фаолияти давомида У.Исломов жиноий шериги Тўлқин Эшматов билан сотувдан тушган нақд пулларни банк муассасасига топширмагани ҳам маълум бўлди. Бу кимсалар 1 млрд. 809 млн. 502 минг сўм нақд пулни банкка кирим қилмасдан, ўз манфаатлари учун совуриб юборганликлари аниқланди.

У.Исломов ҳамда Т.Эшматовга ҳам суднинг ҳукми билан тегишли жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар