Надаль билагидан жароҳат олгани туфайли "Ролан Гаррос"ни тарк этди 

Спорт 27 Май 2016 1922

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Франция Очиқ чемпионати – "Ролан Гаррос" мусобақасидан чап билагидан жароҳат олгани сабабли чиқиб кетди. Теннисчи бу ҳақда махсус матбуот-анжуманида эълон қилди.  

"Афсуски, оғриқ босилмаяпти. Мен мусобақани тугата олмаслигимни биламан, шунинг учун уни тарк этишга қарор қилдим. Мен Уимблдонгача тикланиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Яхшиямки, магнит-резонанс томографияси суяк синмаганини кўрсатди, бироқ мен Мадриддаги мусобақадан бери оғриқ сезмоқдаман", деб айтди Надаль.

Надаль мусобақанинг иккинчи даврасида аргентиналик Факундо Багнисни 3 сетда ютиб 3-босқичга чиққанди. Теннисчи у ерда ўзининг юртдоши Марсел Гранольерс билан учрашиши керак эди.

Энди Гранольерс курашсиз мусобақанинг 4-босқичига йўл олади ва у ерда Александр Зверев (Германия) – Доминик Тим (Австрия) жуфтлиги ғолиби билан учрашади.

Кўпроқ янгиликлар