Жанубий Корея флоти 27 май куни мамлакат сувлари ҳудудини кесиб ўтганликда айблаб шимол корейсларининг 2та кемасига қарата ўқ узган.

The Washington Times газетасининг Тинч бирлашув қўмитасидаги Жанубий Корея вакилининг маълумотига кўра, чегарани балиқ овловчи ва патруль кемалари кесиб ўтган.

КХДР кемалари Сариқ денгиз ҳудудида КХДР ва Корея Республикасини бир-биридан ажратиб турувчи демаркация чизиғини кесиб ўтгани айтилган.

Шундан сўнг, маҳаллий вақт билан соат 7:30да огоҳлантирувчи ўқлар узилган.