Обама: “Япониядаги атом бомбардимонидан сўнг бутун дунё умрбод ўзгарди”

Жаҳон 27 Май 2016 3824

АҚШ Япониянинг Хиросима шаҳрига берган атом зарбасидан сўнг дунё умрбод ўзгарди. Бундай фикрни Хиросимадаги Тинчлик боғида чиқиш қилар экан, АҚш президенти билдириб ўтган.

"Бундан 71 йил муқаддам, ўша тонгда, осмондан ўлим ёғилганида дунё бутунлай ўзгариб кетди", - деди Обама. Унинг таъкидлашича, Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаси “иккинчи жаҳон урушининг қақшаткич якуни бўлган”. 

Президент яна шуни таъкидлаб ўтганки, АҚШ ядро қуролига эга мамлакат сифатида “қуроллар керак бўлмайдиган дунё қуришга масъулдир”. "Менинг тириклигимда балки бу ишлар амалга ошмас, аммо бу биз бу йўлдан қайтамиз, дегани эмас”, - деган у.

Кўпроқ янгиликлар