АҚШ президенти Барак Обама конгресс вакилларига космик кенгликда мухолифларни тўхтатувчи маъруза йўллади. Бу ҳақида Оқ уйнинг Обама номидан тузилган сайтидаги хабардан маълум бўлди.

Хабарда қайд қилинишича, маърузада "космосда рақибларни тўхтатишга йўналтирилган сиёсат" ҳақида сўз юритилган. 

Тахминларга кўра, маъруза "АҚШ ва уларнинг иттифоқдошлари учун космосдаги хавфни камайтириш", шунингдек "ер шари атрофидаги кенгликни ҳамда ундаги ҳаракатлар эркинлигини ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш" учун зарур. Қолган тафсилотларга аниқлик киритилмади. 

Шунингдек, ТАСС ахборот агентлигининг Оқ уйдаги маъруза нусхасини тақдим этиш сўровига "маъруза мазмуни сир тутилади" дея жавоб берилганлиги таъкидланди.