Украина президенти Пётр Порошенко НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссенни ўзининг штатдан ташқари маслаҳатчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда Порошенко сайтида маълум қилинди.

"Андерс Фог Расмуссен Украина президентининг штатдан ташқари маслаҳатчиси этиб тайинлансин", деб айтилмоқда хабарда.