Рогозин: Коинот соҳасида АҚШни ҳеч ким қувиб етолмайди

Жаҳон 27 Май 2016 5107

Россия бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин бугунги кунда Россиянинг коинот соҳасида АҚШдан тўққиз баробар ортда қолаётганини маълум қилди. Бу ҳақида "Интерфакс" агентлиги хабар берди

"Бугунги кунда коинот соҳасида биз америкаликлардан тўққиз баробар ортда қолмоқдамиз. Бизнинг барча йирик лойиҳаларимиз ишлаб чиқариш самарадорлигини 1,5 баробар кўтаришимиз кераклигидан далолат бермоқда. Айтайлик, бир ярим баробар оширдик ҳам, лекин барибир ҳеч қачон уларга ета олмаймиз",- деди у Россия Савдо-саноат вазирлигининг коллегиясида. 

У агар Россия саноати юқори унумдорликка интилмаса ва бюрократияга қарши курашмаса, Россиядагилар NASA ва Илон Маскка қараб ўтиришда давом этишини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар