Илҳом Илёсов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2014 йилнинг февраль ойидан 2015 йилнинг май ойигача “Тошкент электр тармоқлари” ОАЖнинг Зафар электр таъминоти корхонасида раҳбар лавозимида ишлаб келиб, соҳага оид қонун меъёрларини бузиб келганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

И.Илёсов корхона ҳисобчиси Абдулла Собиров билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ҳудуддаги 51 та фермер хўаликларининг аслида сарфланган 31 млрд. 607 млн. 100 минг сўмлик электр энергиясига қонунга зид равишда пеня ҳисоблашди ва мазкур фермер хўжаликларидан 660 млн. 800 минг сўм ортиқча маблағ ундириб олиб, давлат бюджетига зарар етказдилар.
Суд томонидан ноқонуний ишга қўл урган бу кимсаларнинг қилмишига яраша жазо тайинланди.