“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида 26 май куни содир этилган йўл транспорти ҳодисасининг суратлари пайдо бўлди. Унда Кичик халқа йўли ва Дўмбиробод кўчалари тутушган жойда светафорга бориб урилган ҳуқуқ-тартибот идорларининг Cobalt русумли автоуловига гувоҳ бўлиш мумкин.

ЙТҲ натижасида қурбон бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган. Шунингдек, воқеа нима сабабдан рўй берганига ҳам ойдинлик киритилмаган.