Вьетнам ҳукумати бир неча кун давомида Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тўсиб қўйган. Рейтер агентлигини маҳаллий мухолифатга асосланиб хабар беришича, бу Обаманинг ташрифи кунларида содир бўлган.

Access Now ва Viet Tan ташкилотлари вакиллари маълум қилишича, 22-25 май кунлари давомида Вьетнам ҳудудида ижтимоий тармоққа уланишнинг умуман имкони бўлмаган.

Ҳуқуқ фаолларининг хабарига кўра, ҳукумат бундай йўл тутишидан мақсад, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Обаманинг мамлакатга ташрифига қарши эътирозлар билдиришининг олдини олиш бўлган.

Қайд этилишича, бундан олдин Хитой, Туркия ва Уганда каби давлатларда сиёсий воқеалар арафасида шундай йўл тутилгани кузатилганди.