Жиззахда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди

Ўзбекистон 27 Май 2016 5322

Жиззахда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Соғлом она ва бола йилига бағишлаб “Ўзбекистон – умумий уйимиз” дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият маркази, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Жиззах вилоятида бугунги кунда қирққа яқин миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшаб келмоқда. Улар ўз урф-одат ва расм-русумларини тўлиқ адо этиши, миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаши, ривожлантириши  учун барча шароит яратилган. 

Тадбир доирасида Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институтида, шунингдек, Пахтакор, Арнасой ва Янгиобод туманларида “Миллий ва диний бағрикенглик – барқарорлик омили”, “Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда“ мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.   “Соғлом авлод тарбиясида миллатлараро тотувликнинг ўрни” мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳамда “Биз – сенинг фарзандларингмиз, Ўзбекистон!”, “Соғлом она, соғлом бола – миллат бахти” номли кўргазмалар ташкил этилди. Унда турли миллатлар маданияти ва санъати намуналари, ҳунармандлик маҳсулотлари, миллий либослари  намойиш этилди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар