Анқара Туркиянинг ЕИга 3 минг йилликда аъзо бўлиши ҳақидаги башоратни изоҳлади

Жаҳон 28 Май 2016 4975

Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш, мамлакат ЕИга 3чинчи минг йилликда аъзо бўлишини "шармандали" деб ҳисоблашини маълум қилди. РИА Новости агентлигининг хабарига кўра, у Туркия паламентида шундай баёнот берган. 

«Агар кимдир, Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши 3000 йилгача давом этадиган жараён деб ҳисобласа, бу Туркия учун эмас, балки бундай фикрларни илгари сураётганлар учун шармандалидир», — деган Куртулмуш.

Юқори лавозимли мулозимнинг сўзларига кўра, европалик сиёсатчилардан, 30 йилдан кейин, ҳозирги Иттифоқ билан нималар рўй беради, деб сўраш лозим. 

«Биз, визаларни либераллаштириш бўйича зиммамизга олган мажбуриятларимизни бажарамиз. Бироқ, қайд этишни истардимки, Туркия ЕИга умуман боғлиқ эмас», — деган бош вазир ўринбосари.

22 май куни Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, музокараларнинг бундай секин боришида Туркия ЕИга 3000 йилдан аввал аъзо бўла олмайди, деган фикрларни билдирган эди. 

Кэмероннинг эслатишича, Британия Иттифоққа аъзо барча давлатлар сингари янги аъзо қабул қилинишига қарши вето ҳуқуқидан фойдалана олади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар