АҚШ геология хизмати хабар қилишича, Фижи оролларининг Тинч океани соҳилларида Рихтер шкаласи бўйича 6,6 баллик зилзила юз берган. 

Маълумотларга кўра, ерости силкинишлари маркази мамлакат пойтахти Сувадан 572 км жануби-шарқда, 419,9 км чуқурликда жойлашган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар хусусида хабарлар йўқ.