Луческу "Зенит" билан шартномасини яхтада имзолаган

Спорт 28 Май 2016 3056

Санкт Петербургнинг "Зенит" жамоаси янги бош мураббийи Мирча Луческу жамоа билан шартномасини яхтада имзолагани ва яқин орадаги режалари хусусида ўртоқлашди. У ҳозирча, жамоага янги ўйинчилар олиб келиш хусусида ўйлаб кўрмаганини ҳам маълум қилган. 

Луческу шартнома имзолашга оид тафсилотлар билан ўртоқлашгач, "Зенит" таркибида руминиялик ўйинчилар пайдо бўлиш эҳтимоли хусусида фикрларини билдирган. 

"Мен турли миш-мишлардан хабарим бор, аммо тўғрисини айтганда бундай режам йўқ. Ҳозирча, мен жамоа салоҳияти билан танишиб олишим керак. Шундан сўнггина, трансферлар хусусида гаплашамиз. "Зенит"да яхши футболчилар тўпланган. Уларнинг 11 нафари миллий терма таркибида Европа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда", - деган жамоа бош мураббийи.

Кўпроқ янгиликлар