Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Гондурас терма жамоаси билан кечган ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.

У елка қисмида оғриқ сеза бошлагач, 64-дақиқада алмаштирилади. Айрим нашрларнинг ёзишича, 28 ёшли футболчи катта эҳтимол билан Америка Кубоги мусобақасидаги биринчи учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги доирасида 7 июнь куни Чили терма жамоаси билан учрашув ўтказади.