Москва ва воронежликлар Ravon R2 хетчбекининг илк харидори бўлишади

Жаҳон 28 Май 2016 5956

Россияга бюджет синфидаги Ravon R2 хэтчбекининг илк партияси юборилгани хусусида хабар қилинган эди. "Ravon" савдо белгисининг Россиядаги ваколатхонаси хабар қилишича, "Ravon R2" машиналари ортилган автокарвонлар май ойида Россия ҳудудига кириб келган. 

Айни вақтда, «Ravon Russia» маълумотларига кўра, автовозлар Воронеждаги чўзилиб кетган божхона расмийлаштируви тугашини кутиб турмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, автовозларда етказиб беришга кўпроқ вақт сарфлансада, темир йўллар нархининг қимматлашуви туфайли, шундай чорага қўл урилган эди. 

Ўзбекистондан келтирилувчи Ravon R2 нинг илк партияси буюртма бўйича сотиб бўлингани хабар қилинганди. Унга кўра, Москва ҳамда воронежлик мижозлар ўз «Ravon R2»ларини биринчилардан бўлиб қабул қилишади. Улар автомобиль учун 100 фоизлик олдиндан тўловни амалга оширишган. 

Бугунги кунда, Россияда «Ravon» брендининг 19 та дилерлик маркази фаолият юритади. Яқин орада компания автомарказлари сонини 30 тагача етказишни режалаштирмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56332 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32588 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40637 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4894 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16763 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 101026 Ўзбекистон
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 722 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7392 Жамият
Кўпроқ янгиликлар