Москвада «ЛУКойл» бош менежерининг ўғли ушланди

Жаҳон 28 Май 2016 6923

Москва шаҳар полицияси «ЛУКойл» топ менежери Руслан Шамсуаровнинг ўғлини, полиция билан пойга ўйнагач, ҳибсга олган, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги шаҳар ИИББ матбуот хизматига таянган ҳолда. 

«Автомобиль эгаси ушланган, унга маъмурий жазо қўллаш учун Гагарин судига олиб келтирилди», — деб аниқлик киритган матбуот хизмати. 

Шамсуаров Mercedes G 63 AMG машинаси эгаси бўлиб, автомобилни бошқарган дўсти Абдуваҳоб Мажидов 23 май куни бир неча соат мобайнида, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, полиция таъқибидан қутилишга уринган. Бош менежер ўғли, машинасининг олд ўриндиғида ўтирган ва воқеани мобиль телефонига муҳрлаб, интернетда шарҳлаб борган. 

Ушлангандан сўнгра, трансляция вақтида полиция ходимлари шаънига нисбатан ножоиз сўзларни ишлатган.

Кўпроқ янгиликлар