Украинага қайтган Надежда Савченко 27 майда ўзининг янги иш ўрни билан танишиш учун Украина Олий радасига келди. Бу ҳақда Украина ОАВ маълум қилди.

Афв этилган ҳарбий ўз мажбуриятларини бажаришни оддийгина бошлай олмади ва бундан ҳам ўзига хос "томоша" уюштирди. Савченко йиғилиш залида нимагадир ялангоёқ юрди. Унга ўтирадиган жойи кўрсатилди, бу ерда унинг исми ва фамилияси ёзилган табличка ўрнатилган.

Аввалроқ Раданинг янги депутати этиб тайинланган Савченко матбуот-анжуман ўтказиб, агар Украина халқи истаса, президент бўлишга ҳам тайёрлигини айтганди. У, шунингдек, армияга қайтишга ва Донбассдаги куч операциясида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.