Хитойнинг Хунань вилоятида дафн маросимига юк машинаси урилди. 28 майда "Синьхуа" ахборот агентлигининг хабар беришича, фожиа оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва яна 17 киши жароҳат олган. 

Агентлик маълумотларига кўра, воқеа Хуантан қишлоғида юз берган. Камида 4 кишининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Айни вақтда воқеа сабаблари ўрнатилмоқда. Юк машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Воқеанинг қолган тафсилотлари келтирилмаган.