Пентагон маъмурияти расмий вакили полковник Стивен Уорреннинг баёнотига кўра, Ироқнинг Фалужа шаҳрида ИШИД етакчиси Моҳир ал-Билауий йўқ қилинган.

«Биз 70дан ортиқ жангари, хусусан, ал-Билауийни йўқ қилдик. У ИШИДнинг Ал-Фалужадаги кучларини бошқарган», — деган Уоррен.

Унинг қайд этишича, шаҳар 2 кун аввал бомбардимон қилинган. Бироқ полковник ИШИДнинг яна бир раҳбари француз фуқароси Фабьен Клейннинг ўлдирилганини тасдиқлай олмаган. 

«Албатта, биз бу маълумотлардан хабардормиз. Аммо бу борада бир нарса дея олмайман», — деб хулоса қилган Пентагон расмий вакили.