Россия президенти Владимир Путин, бош вазир Дмитрий Медведевнинг "маблағ йўқ, аммо сизлар сабр қилинг", деган сўзлари хусусида фикрларини билдирар экан, бош вазирнинг қримлик нафақахўрларга жавоби акс этган видеолавҳаларни кўрмаганини маълум қилди. 

Қрим пенсионерлари Россия бош вазирига нафақанинг камлиги ва индексациянинг йўқлигидан арз қилишган эди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

Ярим оролга ташриф буюрган Медведев, мамлакатда индексация учун маблағ мавжуд эмаслигини таъкидлаб, фуқароларга "бардам бўлиш"ни тавсия қилган. 

Шунга қарамай, президент Путин «ҳукумат барча ижтимоий мажбуриятларини сўзсиз бажариш ниятида эканини» таъкидлаган.

«Ҳар доим, суҳбатнинг ичидан ёки матндан биронта иборани олиб, бошқа мазмунда талқин қилиш мумкин. Тўғри хулоса қилиш учун эса, суҳбат ёхуд матндан тўлиқ хабардор бўлиш керак», — деган Россия раҳбари.