АҚШ ракеталарга қарши мудофаа тизимининг Шарқий Европада жойлаштирилиши Россияга хавф солади ва Россия бу хавфга жавоб беришига тўғри келади, деб айтди Россия президенти Владимир Путин Афинада журналистлар саволларига жавобан. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Бу учириш қурилмалари ва радиолокацион станциялар. У ерда 500 км га уча оладиган ракеталар жойлаштирилмоқда. Бир неча йилдан кейин бу ракеталар 1000 км уча оладиган ракеталар бўлади. Биз ҳаттоки бу ракеталар қуролланишга қўйиладиган муддатни ҳам биламиз. Қандай қилиб бу бизга хавф солмайди? Яна қандай хавф солади", деб айтди Путин.

"Бироқ ёмони бошқа нарса. Ёмони, бу ихчам қурилмаларга зарба бериш мажмуалари, зарба ракеталари эса ҳозироқ жойлаштирилиши мумкин. Уларнинг таъсир масофаси эса 2400 км ни ташкил қилади. Бир ракетани иккинчиси билан алмаштириш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Бунинг учун дастурий таъминотни ўзгартириш кифоя қилади. Буни ҳеч ким сезмайди, ҳаттоки руминлар ҳам", деб айтди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, "бунга жавобан Россия хавфсизлигини таъминловчи муайян жавоб чоралари кўришга тўғри келади". "Қайтараман – жавоб чоралари, биз ҳеч қандай дастлабки қадамларни амалга оширмаяпмиз", деб қўшимча қилди Путин.