Россия президенти Владимир Путин, украиналик учувчи Надежда Савченкони топшириш масаласи Украина президенти Пётр Порошенко билан анча аввал муҳокама қилингани ҳақида баёнот берди.

«Савченкони алмаштириш — қайтариш, афв этиш масаласига келсак. Биз бу масалани президент Порошенко билан анча аввал муҳокама қилганмиз. Бизнинг олдимизда турган биринчи галдаги вазифа, Украина суди томонидан судланган икки россияликни қайтариш масаласи эди», — деб ойдинлик киритган Владимир Путин Греция бош вазири Алексис Ципрас билан Афинада ўтказган мулоқоти якунида. 

25 май куни Надежда Савченко россиялик Евгений Ерофеев ва Александр Александровларга алмаштирилган эди. Уларни президентлар Владимир Путин ва Пётр Порошенко афв этганди.