Шаҳар учун мўлжалланган йиғилувчи электроскутер

Технология 28 Май 2016 5347

Ихчам электрон транспорт воситалари кўпроқ шаҳар кўчаларида шахсий қулайлик яратиш истагидаги фойдаланувчиларга тавсия этилади. Ундан асосан дўконларга чиқиш, сайр қилиш, уйдан бекатгача бўлган масофани тезроқ босиб ўтиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. Нидерландияликларнинг GiGi электроскутери эса электрон транспорт воситаларидан ўзининг ўтириш ўриндиғи, сифатли ғилдираклари ва қулай йиғилувчи дизайни билан ажралиб туради.

Унинг орқа ва олд қисмини бир-бирига яқин қилиб тахласа бўлади, рул колонкаси эса телескопик тизимнинг пастки қисмга солинади. Скутер бундай кўринишда икки кишининг буюмлари учун мўллжалланган чемоданга ўхшайди. Йиғиш/ўрнатишга 10 сония вақт кетади. GiGi 100 кг гача оғирликни кўтара олади, 25 км/с максималь тезликда ҳаракатланади ва машина юкхонасига сиға олади. Скутерда энг узоғи билан 25-40 км масофни босиб ўтиш мумкин, бу эса сотиб олинган аккумуляторга боғлиқ. Стандарт розеткадан фойдаланган ҳолда литий-ионли батареяни 3.5 соат ичида зарядлаш мумкин. Электроскутер камчилигидан бири унинг оғирлиги бўлиб, 32 кг ни ташкил этади. Нархи - 3 995 евро. 


 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар