Шимолий Корея  Starcon деб номланган ижтимоий тармоқни ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда, унинг дизайни Facebook'ни эслатади, дея маълум қилди CNN Money.

Сайтни 27 май жума куни  Dyn Research интернет-таҳлил маркази раҳбари Даг Мэйдори топишга муваффақ бўлди. Twitter'даги микроблогида у ресурс манзилини қолдирди. 

Мэйдорининг айтишича, Starcon билан Facebook'ни нафақат ранги, балки излаш, дўстлар рўйхати сатрларининг безалиши, шунингдек янгиликлар устуни шаклланиши принципи ҳам боғлайди. Starcon'нинг яратилиши учун Facebook шаблони бўйича сайт тузишга имкон берувчи phpDolphin платформасидан фойдаланилгани тахмин қилинмоқда. 

Ижтимоий тармоқ тест режимида фаолият кўрсатади. Эксперт Шимолий Корея расмий ҳукуматининг бу лойиҳага алоқаси бор ёки йўқлигига ҳозирча ишончи комил эмас. Компания раҳбари ижтимоий тармоққа бошқа мамлакат фойдаланувчиларининг кира олиши ғалати деб топди.