Қутқарувчилар штурмчи самолётнинг қулаши натижасида ҳалок бўлган учувчининг жасадини Гудзоннинг сувларидан олиб чиқишди. Бу ҳақда New York Post нашри ёзмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши давридаги P-47 Thunderbolt қирувчи-бомбардимончиси Манхэттен қирғоқларига яқин жойда қулаган. Авария сабаблари ҳали ўрнатилмаган.
Воқеа Жорж Вашингтон кўпригидан икки миль узоқликда содир бўлган.