Трамп АҚШнинг дунёдаги етакчилигининг стратегик мақсади энергетика деб ҳисобламоқда

Жаҳон 28 Май 2016 4036

Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланса, Американинг энергетика соҳасида етакчи ўринларни кафолатловчи стратегияни ишлаб чиқмоқчи. Бу ҳақда Трампнинг сайловолди интернет-сайтида жойлаштирилган ҳужжатда айтилди.

"Энергетика соҳасида етакчилик қилиш АҚШнинг ташқи сиёсати ва стратегик иқтисодий мақсади деб эълон қилинади. АҚШ ОПЕКнинг барча давлатларидан кўра 1,5 марта кўпроқ нефть захираларига эга, биз Россия, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони биргалидаги олингандагидан кўпроқ табиий газ захираларига эгамиз, бизда Россиядан 3 марта кўпроқ кўмир бор. Федерал ҳукуматга тегишли ерлардаги бизнинг тегилмаган нефть ва газ захираларимиз 50 трлн долларга баҳоланади", дейилмоқда ҳужжатда.

Ҳужжатда таъкидланишича, АҚШ "ОПЕК давлатлари ёки манфаатларига зид бўлган исталган давлатдан энергия ташувчиларни экспорт қилиш эҳтиёжидан тўлиқ мустақил бўлади". Энергия ташувчилар қазиб олишдан тушган даромадни АҚШ инфратузилмасини модернизациялаш учун қўллаш таклиф қилинмоқда.

Кўпроқ янгиликлар