28 май куни Атлантика океанининг жанубий Сандвич ороллари (Британия музлик ерлари) ҳудудида 7,3 баллик ер силкиниши қайд этилди, деб хабар қилмоқда АҚШ геология хизмати. 

Ерости силкинишлари эпицентри, Баланд оролидан 50 км шимоли-шарқда, 93,2 км чуқурликда жойлашган бўлган. 

Цунами пайдо бўлиш хавфи хусусида шошилинч хабар мавжуд эмаслиги айтилмоқда.