АҚШда машҳур спортчи отиб ўлдирилди

Жамият 29 Май 2016 9260

АҚШ Миллий баскетбол ассоциациясининг (МБА) «Нью-Орлеан Пеликанс» жамоаси баскетболчиси Брайс Дежан-Жонс ўқотар қуролдан узилган ўқдан жароҳатланиб ҳалок бўлди. У қорин қисмига отилган ўқ оқибатида вафот этган. Ҳодиса Даллас шаҳрида юз берган. Бу ҳақда ESPN cайтида хабар қилинган.

Манбанинг маълумотига кўра, ушбу фожиа 23 ёшли баскетболчи шаҳардаги хонадонлардан бирининг эшигини тепиб, ичкарига кирганида содир бўлган. Шовқиндан уйғонган хонадон эгаси спортчига қарата тўппончадан ўқ узган.

Спортчининг агенти Скотт Николснинг маълум қилишича, уйга зудлик билан тез тиббий ёрдам чақирилган, лекин спортчининг ҳаётининг сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган, у шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Брайс Дежан-Жонс шу йилнинг январь ойида МБАда ўз дебютини ўтказган эди. Февраль ойида эса у «Нью-Орлеан Пеликанс» билан бир неча йиллик шартномага имзо чекканди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар