АҚШнинг шарқий соҳилига бўрон даражасигача кучайган, Атлантика океанидаги тропик циклон яқинлашмоқда.

АҚШнинг тўфон, штормларни кузатиш миллий марказининг маълум қилишича, жорий йилдаги биринчи шторм "Бонни" деб ном олди ва у Жанубий Каролина штатига кучли ёмғирлар билан хавф солмоқда.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, шторм АҚШ ҳудудига 29 май ўрталарига етиб келади. Шамол тезлиги 56,3 км/соатни, шторм фронти эса Чарльстон шаҳридан жануби-шарққа томон 241,4 км узоқликда жойлашган.