Япониянинг Осака префектурасида 23 йўловчи кетаётган автобус сув омборига тушиб кетди, деб хабар бермоқда мамлакат фавқулодда хизматларига иқтибос келтирган ҳолда  Japan Times нашри. Воқеа оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, фожиа Каватинагано шаҳри яқинида юз берган. Маҳаллий қурилиш компанияси ходимларини табиат қўйнидаги тушликдан кейин ортга олиб кетаётган автобус 10 метрлик баландликдан сув ҳавзасига тушиб кетган.

Бир неча киши мустақил равишда автобусдан тезлик билан чиқиб олишга муваффақ бўлган, бир киши қирғоққача сузиб келган. Жабрланганлар шифохонага етказилган, улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.