ДНК таҳлили "Толибон" етакчиси йўқ қилинганини тасдиқлади

Жаҳон 29 Май 2016 6028

Покистон ички ишлар вазирлиги ДНК таҳлили ёрдамида "Толибон" етакчиси Ахтар Мансурнинг йўқ қилингани тасдиқланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали. 

Вазирлик маълумотларига кўра, АҚШ учувчисиз парвоз қурилмаси томонидан йўқ қилинган одамнинг ДНК таҳлили натижалари толиблар собиқ етакчиси жасадини олиб кетгани келган қариндошларидан биридан олинган намуналар билан мос келди.  

Маълум қилинишича, толиблар етакчиси шахсининг тақдисланиши мураккаблиги унинг танаси визуал таний бўладиган даражада эмаслиги, унинг ёнидан топилган ҳужжатлар эса қандайдир Вали Мухаммадга тегишли бўлгани билан боғлиқ бўлган.

Бундан аввалроқ "Толибон" вакили ҳаракат етакчиси АҚШ авиазарбаси натижасида йўқ қилинганини тасдиқлаганди.

Кўпроқ янгиликлар