Германиядаги Хопштедтен (Рейнланд-Пфальц) аҳоли пунктида болалар жамоасининг футбол ўйини давомида майдонга яшин келиб урилиши оқибатида 30дан ортиқ киши жабрланди. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жабрланганларнинг аксарияти тўққиз ёшдан 12 ёшгача бўлган болалардир. Учрашув арбитри ҳам касалхонага жойлаштирилган.

AFP агентлигининг маҳаллий Berliner Zeitung нашрига асосланиб хабар беришича, ўйин вақтида об-ҳаво одатдагидек эди. Ёмғир ўйин якунидагина бошланган. 

Бундан олдинроқ, Париждаги хиёбонга чақмоқ урилиши туфайли 9 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.