Халқаро коинот станцияси экипажи дам бериб шишириладиган BEAM модулини тўлиқ ёйди, деб хабар бермоқда NASA. Кейинги ҳафта ичида модель мустаҳкамлик ва тешиклар йўқлигига текширилади.

Модуль ХКСга 10 апрелда етказилганди. У эластик материалдан тайёрланган ичи бўш, дам бериб шишириладиган камерадан иборат. Модель шиширилганда унинг ҳажми 5 маротаба катталашади.

Кейинги икки йил ичида бу камера экипажни ишончли ҳимоялай олиши бўйича синовлар ўтказилади. Агар тажриба муваффақиятли ўтса, келажакда бундай камераларни сайёралараро саёҳатларда қўллаш мумкин бўлади.

Модуль диаметри ёйилгандан кейин 3 метрни, узунлиги 4 метрни, ичи эса 16 куб метрни ташкил қилади. Синовлар якунлангач, модель ХКСдан ажратилади, орбитадан чиқиб, Ернинг зич қатламларида ёниб кетади.