Британиялик рассом-экспрессионист Фрэнсис Бэконнинг 27,8 млн долларлик суратлари ўғриланишида гумон қилиниб 7 киши ушланди, деб хабар бермоқда испан полицияси.

Сурат эгалари Мадриддаги уйдан 2015 йил июлда Бэкон суратлари ҳамда тангалар ва заргарлик буюмлари сақланган сейф ўғриланиб кетилганини маълум қилишган.

Февраль ойида испан изқуварларига бир нечта суратларнинг келиб чиқишини текшириб бериш илтимоси битилган хат олган Британия компанияси вакиллари мурожаат қилишди. Хатга ўғриланган ишлар суратлари илова қилинган бўлган.

Полиция бу хат сабабли ўғриликка алоқадорликда гумон қилинаётганларни қўлга олишга муваффақ бўлган. Улар орасида мадридлик арт-дилер ва унинг ўғли ҳам бўлган.

Франс пресс маълумотларига кўра, ўғрилик профессионаллар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин, чунки улар суратлар эгасининг уйидаги сигнализация тизимини ўчира олишган. 

Фрэнсис Бэкон (1909-1992 гг.) 20-аср экспрессионизм йўналишининг ёрқин намояндаларидан бўлиб, 2013 йилда унинг "Люсьен Фрейд суратига уч хомаки чизма" деб номланган сурати Christie's аукционида ўша пайтда рекорд нарх – 142 млн долларга сотилганди.