Италияда қамоқхона биноларини сотувга қўйиш режалаштирилмоқда

Жаҳон 29 Май 2016 3149

Италия ҳукумати Рим, Неапол ва Милан шаҳарларидаги қадимий қамоқхоналар биноларини сотиш режаси ҳақида маълум қилди. Бу сотувлардан тушган маблағ шаҳарлар атрофида янги қамоқхоналар қуриш учун сарфланиши мўлжалланган.

Deutsche Welle хабарига кўра, эски қамоқхоналар меҳмонхоналар ёки турар жой биноларига айлантирилиши мумкин.

Италия Адлия вазири Андреа Орландонинг айтишича, Римдаги Тибр дарёси бўйида жойлашган Регина Коэли қамоқхонаси (XVII асрда қурилган, айни дамда унда 600 нафар атрофида маҳбус сақланмоқда), Неаполдаги Поджореале қамоқхонаси (1914 йилда фойдаланишга топширилган, 2 минг маҳбус учун мўлжалланган) ҳамда Миландаги яна бир кичик қамоқхона сотувга қўйилади.

Кўпроқ янгиликлар